Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Собиқ президент жарроҳлик столига ётқизилди

Собиқ президент жарроҳлик столига ётқизилди

Фото: «РИА Новости»

АҚШ собиқ президенти Жимми Картер овга кетишида тос суягидан жароҳат олгани учун жарроҳлик столига ётқизилди.

Хабарларга кўра, операциядан эсон-омон ўтиб олган собиқ давлат раҳбарининг аҳволи ўнгланмоқда.

— Президент (собиқ) ёввойи куркаларни ов қилиш мавсуми шу ҳафтада тугаётганидан ва қушларни отишга лимити «куйиб кетаётганидан» афсусда. У Жоржия штати шу фойдаланилмаган лимитни кейинги ов мавсумида ишлатишга рухсат беришидан умидвор», — деб баёнот берди Картер маркази матбуот хизмати.

Маълумот учун: Жеймс Эрл (Жимми) Картер 1924 йилнинг 1 октябрида таваллуд топган. АҚШнинг 39-президенти (1977—1981 йиллар, Демократлар партиясидан). Нобель Тинчлик мукофоти соҳиби (2002 йил). АҚШ президентлари орасида энг узоқ умр кўрган инсон — бу йил кузда 95 ёшини қаршилайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг