Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Шошма, Америка!»: иттифоқчилар хавотирга тушиб қолишди

«Шошма, Америка!»: иттифоқчилар хавотирга тушиб қолишди

Фото: U.S. Department of Defense Current Photos

АҚШ билан ҳарбий коалициядаги мамлакатлар ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишда Вашингтондан ортда қолмасликка уринишмоқда. Бу хатти-ҳаракатлар Афғонистонда ишлаётган ғарб дипломатлари ҳаётини келгусида хавф остига қўйиши мумкин.

«Wall Street Journal» Оқ уй вакилларига асосланиб хабар беришича, иттифоқчилар, жумладан, Германия ўз аскарларини ватанга қайтаришга улгуриш учун, Вашингтондан ҳарбий контингентини Афғонистондан олиб чиқишда шошилмасликни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Жо Байден 11 сентябрга келиб Афғонистонда биттаям америкалик аскар қолмаслиги ҳақида баёнот берганди, Қўшма Штатлар ҳарбий раҳбарияти 4 июнгача қўшиннинг асосий қисмини ватанга қайтаришни режалаштирган. Логистика муаммолари сабаб бошқа иттифоқчилар бу муддатдан кечикиши мумкин, деб ёзмоқда «WSJ».

Бундан ташқари, олдинроқ ўз ҳарбийлари Кобул халқаро аэропортини қўриқлашини маълум қилган Туркия ҳам бўлинмаларини Афғонистондан олиб чиқишни режалаштирмоқда. Ҳарбийларнинг кетиши жангарилар пойтахтни эгаллашга уринган тақдирда ғарб дипломатларини мамлакатни хавфсиз тарк этишнинг ягона йўли — аэропортдан маҳрум этиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг