Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ келаси йилда қанча муҳожирни қабул қилиши маълум қилинди

АҚШ келаси йилда қанча муҳожирни қабул қилиши маълум қилинди

Фото: «tass.ru»

Келаси йили АҚШ 30 минг муҳожирни қабул қилади. Бу сўнгги 38 йилдаги энг паст кўрсаткичдир, дея хабар беради «Haber7.com» нашри.

2018 йили 45 минг муҳожирни қабул қилган АҚШ келаси йили бор-йўғи 30 минг муҳожирга эшикларини очади. Охирги марта Америка шунча муҳожирни 1980 йили қабул қилган эди.

Муҳожирлар квотасини АҚШ давлат котиби Майк Помпео матбуот анжуманида оммага маълум қилган. Мутахассислар муҳожирлар сони Помпео айтганидан ҳам кам бўлишини тахмин қилишмоқда.

«Собиқ АҚШ президенти Барак Обама даврида, яъни 2015 йилнинг 1 октябрь куни келаси молиявий йил учун 85 минг муҳожирни қабул қилиш маъқулланган эди. Бироқ 2016 йил охирида, яъни ҳукумат тепасига Дональд Трамп келганидан сўнг муҳожирлар сони 22 мингдан ошмаган эди»,-дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг