Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ иккита суперқудратли авиабомбани синовдан ўтказди (видео)

АҚШ иккита суперқудратли авиабомбани синовдан ўтказди (видео)

Фото: «YouTube»

Бугун, 17 май куни АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари иккита улкан  «GBU-57» авиабомбасини синовдан ўтказгани ҳақидаги видео «YouTube»даги «Ultimate Military Channel» каналида пайдо бўлди.

Бомбалар «B-2 Spirit» бомбардимончи самолётидан ташланган. Видеода иккита бомба кетма-кет ташлангани ва нишонга аниқ тушиб, бир неча сониядан сўнг портлагани акс этган.

«GBU-57» туркумига кирувчи снарядлар энг қудратлиларидан саналади. Улар ерга 61 метргача чуқурликда кириб кетиши, 19 метр қалинликдаги темир-бетонни ёриб ўтиши мумкин. Ҳар бир бомбанинг оғирлиги — 13,6 тонна.

Бункерларга қарши ишлатилувчи «GBU-57» авиабомбалари 2007 йили ишлаб чиқарилган. Улар Эрон ва КХДРнинг ер ости ҳарбий истеҳкомлари ва объектларини йўқ қилишга мўлжалланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг