Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ ҳудудига кирмоқчи бўлган аёл отиб ташланди

АҚШ ҳудудига кирмоқчи бўлган аёл отиб ташланди

Фото: «Horacero.com.mx»

АҚШ ҳудудига кирмоқчи бўлган гватемалалик Клаудиа Гонсалес америкалик чегарачилар томонидан отиб ташланди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

АҚШ—Мексика чегарасида ўз вазифасини адо этаётган Техас полицияси ходимлари Америка ҳудудига кирмоқчи бўлган 20 ёшли гватемалалик қочоқ Клаудиа Патрисиа Гомес Гонсалесни отиб ташлади. У воқеа жойида ҳалок бўлди. Гомес Гонсалеснинг ёнида яна 3 нафар қочоқ бор эди.

Воқеани қўл телефонида тасвирга олган АҚШлик фуқаро Марта Мартинез видеони ижтимоий тармоқларга жойлади.

Етти дақиқалик видеода Марта Мартинез полиция ходимларига «Нега қизни отиб ташладингиз?» дея бақирган.

Гватемалада яшовчи қочоқнинг оиласи эса қизимиз камбағаллик туфайли АҚШга бормоқчийди деди.

Қочоқларни хушламайдиган АҚШ президенти Дональд Трамп сайловолди кампаниясида Америка билан Мексика ўртасида девор қуришни ваъда берган эди. Орадан 1,5 йил вақт ўтган бўлса-да, натижа йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг