Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ ҳарбийлари Сурияда Россия генералини қўлга олгани хабар қилинди

АҚШ ҳарбийлари Сурияда Россия генералини қўлга олгани хабар қилинди

АҚШ ва Россия ҳарбийлари ўртасида Сурияда муаммолар юзага келмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Жеймс Жеффри хабар бериб ўтди.

Унинг айтишича, америкалик ҳарбийлар Манбиж томон йўлга чиққан россиялик генерал-майорни қўлга олган. Аммо ўша вақтда келишмовчиликни ҳар икки мамлакат ҳарбийлари ўртасидаги алоқа коммуникациялари орқали ҳар қилишга муваффақ бўлишган. Шу билан бирга АҚШ ҳарбийлари жойлашган ҳудуд устида Россия самолётлари учмаслиги кераклиги ҳам айнан шу алоқа тармоғи орқали ҳал қилинган.

Жеймс Жеффрининг айтишича, муаммолар 14 ой муқаддам бошланган. Ўшанда россияликлар АҚШга тегишли ҳудудларда фаолликни бошлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, 19 январда АҚШ ҳарбийлари Россияга тегишли зирҳли техникаларни нефт конлари жойлашган ҳудудга қўймагани хабар қилинган эди. Россияликлар ўшанда ортга қайтишга мажбур бўлишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг