Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ ҳарбий бюджети Россияникидан 16 карра ошиб кетди

АҚШ ҳарбий бюджети Россияникидан 16 карра ошиб кетди

Фото: «Rubic.us

«Gazeta.ru» ёзишича, АҚШ 2020 йил учун тасдиқлаган ҳарбий бюджет қарийб $750 миллиардга етди. Бу барча мамлакатларнинг йиллик ҳарбий харажатларига тенг ва Россия ҳарбий бюджетидан 16 карра кўпдир.

РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу Владимир Путин қатнашган йиғилишда мамлакат ҳарбий бюджети катталиги бўйича 2020 йилда 9-ўринга тушиб кетишини айтганди. Россия ҳарбий харажатлари айни пайтда йилига $46 млрд.га тенг.  

АҚШ умумий бюджетида ҳарбий харажатлар улуши 2017 йилда 14,2 фоиз, 2018 йилда 14,7 фоиз, 2019 йилда 14,9 фоизни ташкил этган.

Ҳарбий харажатлари энг юқори мамлакатлар рўйхатидаги «кучли бешлик» — АҚШ, Хитой, Саудия Арабистони, Ҳиндистон ва Франция бўлиб, глобал ҳарбий харажатларнинг 60 фоизи шуларга тўғри келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг