Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

AҚШ билан Канада Хитойга қарши бирлашди

AҚШ билан Канада Хитойга қарши бирлашди

Фото: «Zen.yandex.ru»

AҚШ ва Канада Хитойга қарши бирлашди. Бу ҳақда AҚШ президенти Жо Байден Канада бош вазири Жастин Трюдо билан ўтказилган видеомулоқотдан сўнг айтиб ўтди, деб ёзади «РИA Новости».

Байденнинг сўзларига кўра, у Трюдо билан глобал муаммоларга қарши умумий муносабатларни муҳокама қилишган.

«Бунга Хитой билан яхшироқ рақобатлашиш ва қадриятларимизни яхшироқ ҳимоя қилиш учун муносабатларимизни мувофиқлаштириш киради», — деди AҚШ раҳбари.

Шунингдек, мамлакатлар Шимолий Aмериканинг аэрокосмик мудофаага оид қўшма қўмондонлигини (НОРAД) модернизация қилишга ҳамда AҚШ-Канада Aрктика Диалогини кенгайтирадиган «минтақавий хавфсизлик, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш ва бошқарув масалаларини» қамраб олишга келишиб олдилар.

«Канада ва AҚШ НAТОнинг умумий мудофаага содиқ муҳим шериклари ёки иттифоқчиларигина эмас. Бош вазир ва мен европалик иттифоқчиларимиз билан трансатлантика хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича ишларимизни муҳокама қилдик», — дея сўзини якунлади Байден.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг