Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ билан Германия ўртасида можаро келиб чиқаёзди

АҚШ билан Германия ўртасида можаро келиб чиқаёзди

Фото: «AP Photo / Thomas Kienzle»

AҚШнинг Aризона штатида машғулот ўтаётган Бундесвернинг элита бўлинмасидан икки нафар ҳарбий хизматчининг ҳаддан ташқари махфий хатти-ҳаракати дипломатик можарони келтириб чиқаришига бир баҳя қолди, деб ёзади «Der Spiegel».

Манёврларда қатнашган икки жангчи фавқулодда вазиятларда ёки коронавирусга чалинганда шифокорлар немис аскарларига ёрдам бериш-бермаслигини текшириб кўриш мақсадида маҳаллий шифохонага боришган.

Aммо клиникага ташриф буюрганлар тиббиёт ходимларининг илтимосига биноан ўзларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини тақдим этмаганликлари сабабли уларни шифохонага ҳужум қилишга тайёргарлик кўраётган террорчилар деб ўйлашган. Шифохона ходимлари шубҳали ташриф буюрувчилар тўғрисида тезда ФҚБга хабар беришган.

Федерал қидирув бюроси Германиянинг Вашингтондаги элчихонаси билан боғланган. Аммо у ердагилар ҳам ўта махфийлиги сабабли Aризонада немис махсус кучларининг машғулотлари ҳақида билишмаган. Берлинга бир неча марта қўнғироқ қилганларидан сўнг вазият ойдинлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг