Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ беш минг нафар ҳарбийни Афғонистондан олиб чиқишга тайёр

АҚШ беш минг нафар ҳарбийни Афғонистондан олиб чиқишга тайёр

Фото: «Reuters»

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзоднинг баёнотига кўра, Қўшма Штатлар, толибон билан билан келишув лойиҳасига мувофиқ, Афғонистондан беш минг нафар ҳарбийни 135 кун мобайнида олиб чиқишга тайёр бўлади. Бу ҳақда RT хабар берди.

Халилзод «TOLOnews»га интервьюсида айтишича, келишувга ҳали сўнгги нуқтани АҚШ президенти Дональд Трамп қўйиши керак.

Халилзод 1 сентябрь куни Афғонистоннинг «Талибон» радикал ҳаракати билан музокараларнинг тўққизинчи босқичи якунига етганини маълум қилганди. Унинг айтишича, томонлар келишувга эришиш арафасида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг