Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Англиядаги аэропортда иккита самолёт тўқнашиб кетди

Англиядаги аэропортда иккита самолёт тўқнашиб кетди

Фото: East Midlands Airport

Англиянинг марказий қисмида жойлашган Ист Мидлендс аэропортида икки самолёт бир-бири билан тўқнашиб кетди.

Тўқнашувда Ryanair ва Jet2 авиакомпаниялари самолётлари иштирок этган. Ryanair самолёти шатакка олинган вақтда қаноти билан Jet2 самолётига тегиб кетган. Бу вақтда Jet2 самолёти тўхтаб туриш жойида турган эди.

Самолётлар ўзаро тўқнашиб кетишига қуюқ туман сабаб бўлди. Ҳар икки учоқда ҳам йўловчилар бўлмаган ва ҳодиса туфайли ҳеч ким жабрланмади. Рейслар жадвалига ўзгартириш киритилмаган.

Ryanair авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-700 самолёти ўқув-машғулот вақтида қўлланиларди ва ҳеч қандай рейсни амалга оширмаган. Jet2 борасида эса ҳозирча ҳеч қандай изоҳ билдирилмади.

Айни вақтда аэропортда ички суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 13 апрелда Непалдаги Лукла шаҳрида самолёт иккита вертолёт билан тўқнашиб кетгани хабар қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг