Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Англияда масжидларга ҳужум бўлиб ўтди

Англияда масжидларга ҳужум бўлиб ўтди

Англиянинг Бирмингем шаҳридаги тўртта масжидга номаълум шахслар томонидан ҳужум бўлди. Бу ҳақида Уэст-Мидлендс графлиги полицияси томонидан хабар қилинган.

Хабарда айтилишича, 21 мартга ўтар кечаси икки марта полицияга қўнғироқ бўлган. Гувоҳлар масжид ойнасини катта болға билан синдирган одамни кўрганларини айтишган. Полициячилар ҳар икки жойни текширувдан ўтказишган, сўнгра масжид жойлашган туман кўчалари бўйлаб айланиб, қўриқлашни бошлашган. Оқибатда яна икки жойда ойна синдириб кетилганини аниқлашди.

Айни вақтда полиция масжидга ҳужум қилган одамни қидириш билан банд. Жиноятчининг мақсади аниқ эмас. Эслатиб ўтамиз, 15 март санасида Янги Зеландияда икки масжидга қуролли ҳужум бўлган ва оқибатда террорчи томонидан 50 мусулмон ўлдирилган бўлса, яна 40 дан ошиқ одам яраланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг