Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Америкаликлар гўштга уруш эълон қилишди

Америкаликлар гўштга уруш эълон қилишди

Фото: «Osnmedia.ru»

АҚШ аҳолиси иқлимга зарар етказишидан қўрқиб мол гўштидан оммавий равишда воз кеча бошладилар. Аҳолининг гўштга қарши «уруши» ишлаб чиқарувчилар ва умумий овқатланиш жойларига таъсир кўрсатмасдан қолмади, дея хабар бермоқда Bloomberg.

Таомномада мол гўштидан воз кечиш тамойили кенг миқёсга айланиб бормоқда, чунки унинг истеъмолидан атроф-муҳитга етказиладиган зарарни америкаликлар кўмирдан фойдаланиш зарари билан таққослашади.

Экологларнинг фикрига кўра, айнан сигирларни кўпайтириш иқлимга зарарли таъсир кўрсатади. Овқат ҳазм қилиш тизимининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда чорвачилик ҳаёт давомида жуда кўп миқдорда ис газини чиқаради. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) маълумотларига кўра, дунё миқёсида чиқадиган зарарли газларнинг 14,5 фоизи инсон фаолияти натижасида ҳосил бўлиб, уларнинг учдан икки қисми қорамоллар ҳиссасига тўғри келади.

Datassentia тадқиқот компанияси томонидан 2020 йилда ўтказилган сўров натижаларига кўра, АҚШ аҳолисининг 70 фоизи гўшт истеъмолини чеклаш вақти келди, деб ҳисоблашади, 58 фоизи аллақачон мева-сабзавот ва дон маҳсулотларини танлаган. АҚШ коллежлари, шунингдек, мол гўшти таомларини рад этмоқда. Гарвард, Стенфорд ва Канзас университети «Соғлом ва барқарор озиқ-овқат маҳсулотларига ўтиш» махсус дастурига қўшилишган.

Америкалик фермерлар «оқсил уруши»нинг зарбасини биринчи бўлиб ҳис қилишди. Инвесторлар сунъий гўшт етиштиришга кўпроқ маблағ сарфлай бошладилар. Шу сабабли гўштли таом тайёрлайдиган ресторанлар ўз бизнесларини ёпишлари ёки таомномани бутунлай ўзгартиришига тўғри келади.

Kearney тадқиқотига кўра, 2025 йилга келиб глобал гўшт сотуви ҳам сезиларли даражада пасая бошлайди ва 2040 йилга келиб мол гўшти ўрнини босадиган маҳсулотлар умумий маҳсулот бозорининг 33 фоизини эгаллаб олади. Мутахассислар, шунингдек, барча мамлакатларда миллионлаб одамлар томонидан мол гўшти рад этилишини ҳужжатлаштирдилар. У гўштнинг умумий ишлаб чиқаришдаги улуши 1961 йилдан 2018 йилгача 19 фоизга камайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг