Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Америкалик Салтанат онасини Қозоғистонда топди

Америкалик Салтанат онасини Қозоғистонда топди

Фото: «Facebook»

Америкалик Асия Бергер ўз биологик онасини Қозоғистонда топди. Бу ҳақда «Zakon.kz» ёзмоқда.

«Ўз биологик онам билан яна кўришдим, биз жуда бахтлимиз! Ёрдам учун барчага раҳмат!», — деб ёзди қиз «Facebook»даги постига муносабатларга жавобан.

Америкаликлар асраб олган қиз ўз биологик ота-онасини Қозоғистонда қидираётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда 27 май куни хабар пайдо бўлганди. 2000 йилда туғилган бу қизни 2001 йили америкалик бир оила асраб олиб, Асия Бергер исм-шарифини берган. Асия янги оиласидаги уч қизнинг ўртанчаси. Флорида шаҳрида истиқомат қилувчи қиз коллежда таҳсил оляпти. Асия Бергер аввал Салтанат Ашканова бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг