Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жерар Депардье ёш актрисага зўравонлик қилишда айбланмоқда

Жерар Депардье ёш актрисага зўравонлик қилишда айбланмоқда

Франция прокуратураси актёр Жерар Депардьени ёш актрисага жинсий зўравонлик қилишда айбламоқда. Бу ҳақда «France24» хабар берди.

Гап 2018 йил август ойида Депардьенинг Париждаги квартирасида содир бўлган воқеалар ҳақида кетмоқда. Жабрланувчининг исми ошкор қилинмади.

Машҳур актёрнинг адвокати «France-Press»га тергов олиб борилаётганини тасдиқлади, аммо Депарде барча айбловларни рад этган. Прокуратура ҳатти-ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар сир бўлиб қолмоқда.

Икки йил олдин актёрнинг адвокати ушбу айбловларга қуйидагича жавоб қайтарганди: «Жерар Депардье ҳайратда».

Франция оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, актриса Депардье устидан шикоят билан 2018 йил август ойи охирида мурожаат қилган. 2019 йилда Париж прокуратураси терговни ёпди, аммо 2020 йилда қайта иш очилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг