Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Африкада 27 миллион кишининг оч қолишига сабаб нима?

Африкада 27 миллион кишининг оч қолишига сабаб нима?

Фото: «Peplnews.net»

«Regnum»нинг хабар беришича, дунёда очликдан қийналаётганларнинг 24 фоизи Африка мамлакатларига тўғри келади.

«Anadolu Ajansi»га кўра, бу ҳақда Шарқий Африка ривожланиш масалалари бўйича ҳукуматлараро ташкилот маърузасида маълум қилинган.

Эфиопия, Кения, Судан, Жанубий Судан, Жибути, Уганда ва Сомалида, айниқса, аҳвол оғир.

Африка мамлакатларида қарийб 27 миллион киши озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилигидан қийналмоқда.

Экспертларнинг фикрича, инқирозга иқлим ўзгариши, иқтисодий ва сиёсий беқарорлик каби муаммолар сабаб бўлмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг