Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сафари учун энг яхши уч мамлакат танланди

Сафари учун энг яхши уч мамлакат танланди

Фото: «African Wildlife Safaris»

Аввало «сафари» сўзига ойдинлик киритиб олсак: илгари буни кўпроқ ов-саёҳатга ишлатишарди, энди асосан ёввойи табиат қўйнига томоша учун уюштирилган экскурсияларни «сафари» дейишмоқда. Ўзимизнинг тилда — сафар.

Демак, Африкада 2018-йилнинг сафари учун энг яхши мамлакати қитъа жануби-ғарбидаги Ботсвана бўлди. Бу ҳақда «Travel Daily News» хабар берди. Саёҳатчилар ва экспертларнинг уч мингдан ортиқ шарҳларида Ботсвана энг кўп тилга олинган.

Сайёҳларга Ботсвананинг ўзига хос табиати, Калахари саҳросининг бетакрор манзаралари, Окаванго дарёси делтасидаги ботқоқлар ва шўр кўллари ёққан.

Ёввойи табиатни ўрганиш учун сайёрамиздаги энг яхши масканлардан ҳисобланган Танзания «сафарилар рейтинги»да иккинчи бўлди. Ботсвананинг шарқий қўшниси Зимбабве эса учинчи ўринда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг