Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонистондаги қотилликлар фош бўлгач австралиялик 9 нафар ҳарбий ўз жонига қасд қилди

Афғонистондаги қотилликлар фош бўлгач австралиялик 9 нафар ҳарбий ўз жонига қасд қилди

Фото: Australian Department of Defence

Терроризмга қарши кураш даврида Афғонистонда Австралия армияси томонидан содир этилган жиноятларни тасдиқловчи далиллар чоп этилгач австралиялик тўққиз нафар ҳарбий хизматчи ўз жонига қасд қилди, дея хабар берди «Daily Mail».

Ўтган ҳафта Австралия ҳарбий кучлари қўмондони Ангус Кэмпбелл 2005 йилдан 2016 йилгача Афғонистонда австралиялик махсус кучлар томонидан содир этилган 39 қотиллик ва иккита асоссиз шафқатсиз муносабатларни ўз ичига олган маърузани чоп этди. Қурбонлар орасида маҳаллий аскарлар ҳам, тинч аҳоли ҳам бўлган. ОАВ маълумотларига кўра, австралиялик ҳарбий хизматчилар қотилликларини оқлаш учун ҳар эҳтимолга қарши асирларга қурол ташлаб қўйишган.

Австралия ҳарбий кучлари қўмондони маърузасини ўқиш чоғида Австралия армиясининг ҳарбий жиноятлари учун Афғонистондан узр сўраган. У қурбон бўлганларнинг оилаларига товон пули тўлаш зарурлигини айтиб, қотилликлар ва асоссиз шафқатсизликлар билан боғлиқ 36 та ҳолат бўйича қўшимча жиноий текширувлар ўтказишни тавсия этди.

Маъруза чоп этилгач охирги уч ҳафта ичида тўққиз нафар австралиялик ҳарбий ўз жонига қасд қилган. Улар орасида саккизта эркак ва битта аёл бор. Ҳозирча уларнинг исботланган жиноятларга алоқадорлиги ҳақида ҳеч нима маълум эмас, бироқ мутахассис армияда ўз жонига қасд қилишлар маъруза билан боғлиқлигини истисно қилишмаяпти.

Аввалроқ маърузадаги маълумотлар 400 нафар гувоҳнинг кўрсатмаларига асослангани тўғрисида хабар бергандик.

Бундан ташқари, экспертлар ўша даврга тааллуқли 20 мингдан зиёд ҳужжат ва 25 мингдан зиёд фотосуратни ўрганиб чиқишди.

Ушбу ҳолат маълум бўлгач, Австралия бош вазири Скотт Моррисон Афғонистон президенти Ашраф Ғанига қўнғироқ қилиб, ҳамдардлик билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг