Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонистонда 144 ёшли отахон оламдан ўтди

Афғонистонда 144 ёшли отахон оламдан ўтди

Муҳаммад Амин Тотор.

Фото: VK.COM/AFGHAN_VOICE

Афғонистоннинг Самангон вилоятида мамлакатнинг энг кекса фуқароси мавлавий Муҳаммад Амин Тотор 144 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Интерфакс» Афғонистон миллий телевидениесига асосланиб хабар берди.

Қариндошлари берган маълумотга кўра, Буюк мавлавий сифатида танилган Муҳаммад Амин Тотор 144 ёшда бўлган.

У 90 йил аввал, Омонуллохон даврида, Ҳиндистондаги мадрасада таҳсил олиб қайтган, умри давомида мамлакатда 15 та ҳукумат алмашганига гувоҳ бўлди.

Муҳаммад Амин тўрт марта уйланган, ўз фарзандларининг бир неча авлодларини кўрди.

Таъкидлаш керакки, Муҳаммад Аминнинг шунча ёшга тўлиши ҳужжатларда расман акс этмаган, унинг ҳаёти ҳақида фақат қариндошлари берган маълумотлар шоҳидлик беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг