Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Афғонистон собиқ бош вазирига суиқасд уюштирилди

Афғонистон собиқ бош вазирига суиқасд уюштирилди

Aamaj News ёзишича, Кобул жануби-ғарбидаги масжид ёнида портлаш ва отишма юз берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, икки нафар худкуш Афғонистон Ислом партияси бўлинмасига ҳужум қилган (масжид бўлинма ҳудудида жойлашган).

Манбаларга кўра, террорчиларни тансоқчилар тўхтатиб қолишган. Бу пайтда Афғонистон Ислом партияси асосчиси Гулбиддин Ҳикматёр жума намозини адо этаётганди.

Ҳужум қилганлар ўлдирилган, улардан бири бунгача портловчи моддани иишга туширишга улгурган. Бошқа ўлганлар ва жароҳат олганлар ҳақида маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Гулбиддин Ҳикматёр 1993-1994 ва 1996 йилларда Афғонистон бош вазири бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг