Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Афғонистон мудофаа вазирининг уйига уюштирилган ҳужумда тўрт киши ҳалок бўлди

Афғонистон мудофаа вазирининг уйига уюштирилган ҳужумда тўрт киши ҳалок бўлди

Афғонистон мудофаа вазири генерал Бисмилла Хон Муҳаммадийнинг Кобулдаги уйига уюштирилган ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 20 киши яраланди. Бу ҳақда Франц Пресс агентлиги хавфсизлик манбасига асосланиб маълум қилган.

«Тўрт киши ҳалок бўлди, 20 киши яраланди», - дея агентликка хабар қилган хавфсизлик манбаси. Шу билан бирга, қурбонлар ҳужум қилган тарафдан ёки тинч аҳоли вакиллари эканлиги очиқланмаган.

ИИВ матбуот котиби Мирвайс Станекзайга кўра, ҳужум қилганларнинг ҳаммаси ўлдирилган.

Аввалроқ, воқеа гувоҳи ва Кобул полициясидаги манбанинг РИА Новости агентлигига айтишича, Кобулдаги Афғонистон мудофаа вазирининг уйи яқинида машина портлатилган, шундан сўнг унинг уйига бир нечта қуролланган одамлар бостириб кирган.

Муҳаммадийнинг айтишича, на унга, на унинг оила аъзоларига зарар етмаган. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳужумда тўрт нафар жангари қатнашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг