Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

6 ноябрь куни Тожикистондаги чегара заставасига ҳужум қилган жангарилар афғон-тожик чегарасидан ўтмаган. Бу ҳақда «Независимая газета» Афғонистон куч тизимларидаги мутасаддиларга таянган ҳолда хабар тарқатганини «Azon.uz» маълум қилди.

Афғон мутасаддиларининг айтишича, террорчилар гуруҳининг изини Афғонистондан бошқа жойда излаш керак.

Тожик-ўзбек чегараси яқинидаги «Ишқобод» чегара заставасига ҳужум қилган 20 нафар ниқобли киши ИШИД жангарилари бўлганини Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси маълум қилди. Расмий маълумотга кўра, жангарилар Тожикистонга қўшни Афғонистондан ўтган. Жангарилар билан тўқнашувда улардан 15 нафари ўлдирилган, 5 нафари қўлга олинган. Бир чегарачи ва бир милиционер ҳалок бўлган.

Бироқ афғонистонлик мутасаддилар жангарилар ўтгани айтилган Қалъаи Зол уезди (Қундуз вилояти)да чегара ҳар икки томондан ҳам яхши қўриқланишини айтган. Уларнинг таъкидлашича, чегарадан йигирма киши тугул бир киши ўтса ҳам, чегарачиларнинг назаридан четда қолмайди. Бундан ташқари, Қалъаи Золдаги чегара участкаси ноқонуний кесиб ўтиш учун жуда ноқулай: нариги томонга ўтиш учун Панж дарёсини кечиб ўтишга тўғри келади. Бу эса йигирма кишилик гуруҳ учун ўта мушкул иш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг