Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғон авиакомпанияси самолёт ҳалокати бўйича хабарларни рад этди

Афғон авиакомпанияси самолёт ҳалокати бўйича хабарларни рад этди

Фото:«Униан»

Афғонистоннинг «Ariana Afghan Airlines» авиакомпанияси Газни провинциясида бортида 83 киши бўлган самолёт қулаганини рад этди. Бу ҳақда авикомпаниянинг Facebookдаги расмий саҳифасида хабар берилди.

«ОАВда ҳалокат бўйича тарқалган хабарлар ёлғон. Ҳамма самолётлар штат режимида ҳаракат қилмоқда», — дейилади хабарда. 

«Flightradar» портали хабарига кўра, самолёт Кобулга муваффақиятли қўнган. 

«Ariana Afghan Airlines» 1955 йилда асос солинган ва Афғонистон ҳукуматига қарашли авикомпания ҳисобланади. У орқали Россия, Туркия, Саудия Арабистони, Ҳиндистон каби давлатларга учиш мумкин. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг