Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абрамович Исроилдаги энг қиммат виллани сотиб олди

Абрамович Исроилдаги энг қиммат виллани сотиб олди

Фото: «globes.co.il»

Бизнесмен Роман Абрамович Тель-Авивнинг шимолида элчихоналар жойлашган нуфузли Герцлия Питуах шаҳарчасидан Исроилдаги энг қиммат виллани 65 миллион долларга сотиб олди. Бу Исроилда кўчмас мулк учун рекорд тўлов ҳисобланади, дея хабар берди «Глобс».

«Коронавирус пандемияси туфайли келиб чиққан инқироздан сал аввал Исроил тарихида энг қиммат турар-жой олди-сотди шартномаси имзоланди. Россия-исроиллик миллиардер Роман Абрамович Герцлия-Питуахда 226 миллион шекель (64,5 миллион доллар) эвазига кўчмас мулк харид қилди», — деб ёзади нашр.

Журналистларнинг маълум қилишича, виллага туташ ҳудуд майдони 9,5 минг квадрат метрни ташкил этади. Мулкнинг асосий қисми уйдан иборат. У 2006 йилдан бери «Brevan Howard Asset Management» асосчиларидан бири, британиялик тадбиркор Алан Ховардга тегишли бўлган.

Нашрнинг ёзишига қараганда, олдинги эгаси виллани 9 миллион долларга харид қилиб, сўнг кўчмас мулкни яхшилаш учун жуда кўп маблағ сарфлаган.

У вилла ҳудудини 6500 квадрат метрдан 9500 квадрат метргача кенгайтириб, архитектор Орли Шрем лойиҳалаштирган иккита ажойиб иморат солган».

Вилла ҳудудида, шунингдек, теннис корти ва гидравлик платформали бассейн бор: керак бўлганда уни тадбирлар учун меҳмонхонага айлантириш мумкин.

Абрамович 2018 йилда Исроил фуқаролигини қабул қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг