Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

90-йилларнинг энг хавфли жиноятчиларидан бири озодликка чиқди

90-йилларнинг энг хавфли жиноятчиларидан бири озодликка чиқди

1990 йилларнинг энг хавфли уюшган жиноий жамоаларидан бирининг аъзоси Игор Буртасов озод қилинди. Бу ҳақда манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Chelny-biz нашри хабар бермоқда.

Гоша номи билан танилган Буртасов тўдабоши сифатида иш юритган.

2006 йилда у 21 йилга қаттиқ тартибли колонияда жазо муддатини ўташ тартиби билан озодликдан маҳрум этилган. Гоша жиноий тўда аъзоси Василий Лисих ва уюшган жиноий гуруҳнинг собиқ аъзоси Марат Гариповни ўлдиришда айбдор деб топилган. Бироқ, Буртасов муддатидан олдин озодликка чиқишга муваффақ бўлган.

«29 комплекс» гуруҳини бошида энг аввал Мансур Сафин тузган. У жиноий тўда номини Набережний Челнов туманларидан бири номи билан атаган. 90 йилларнинг бошларида уюшган жиноий гуруҳ таркибида 500 га яқин киши бўлган. Ушбу тўда Татаристон, Удмуртия, Москва, Москва вилояти ва Украина ҳудудларида қатор жиноятлар содир этган.

Терговчилар гуруҳнинг 21 та қотиллик, шунингдек, ўғирлаш ва ноқонуний қамоққа олинишга оид 7 та ҳолатга алоқадорлигини аниқладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг