Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

9 ёшли болакай 2 ёшли синглисини ёнғиндан қутқариб қолди

9 ёшли болакай 2 ёшли синглисини ёнғиндан қутқариб қолди

Германиядаги Bild нашрининг асосий саҳифаси 9 ёшли болакайга аталди. Кенан Буюкхон ёнаётган автомобилдан 2 ёшли синглисини олиб чиққан.

Болаларнинг онаси Тугба Буюкхон Нюрнберг шаҳридаги болалар боғчасидан узоқ бўлмаган жойга машинасини қўйган ва ўзи боғчага кириб кетган. Машина ичида қолган Кенан ёнғин хидини сезгани ҳамоно синглисини қутқаришга киришган. Болакай шу вақтга қадар болалар ўриндиғи камарини бирор марта ечиб кўрмаган эди. У ихтиёрида бўлган саноқли сониялар ичида бу ишнинг уддасидан чиққан ва синглисини ёнаётган машинадан олиб чиққан.

Тугба Буюкхон боғчадан чиққач, ёнаётган машинани кўради ва шок ҳолатига тушиб қолади. Болалари ташқарида, соғ-омон эканини кўргач, бахтдан йиғлаб юборади.

Туркиянинг Нюрнбергдаги бош консулхонаси Буюкхонлар оиласини ўз қароргоҳига таклиф қилди. Туркия консули Явуз Кул 9 ёшли қаҳрамонни алоҳида табриклаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг