Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

8 апрелга ўтар кечаси, соат 00:00 да — Ухань чегараларни очади

8 апрелга ўтар кечаси, соат 00:00 да — Ухань чегараларни очади

Фото: «Delo.ua»

Бутун дунёга тарқаган коронавирус эпидемиясининг «бешиги» — Хитойнинг Ухань шаҳри, эпидемиологик вазият яхшилангани учун, ўз чегараларини очмоқда. Бу ҳақда ВГТРКнинг Пекиндаги мухбири Александр Балицкий хабар берди.

Унинг айтишича, Уханда бўлиб турган ва қайтаётганларнинг барчаси икки ҳафталик мажбурий карантинда туриши шарт. Шу шаҳар жойлашган Хубэй провинциясида эса бир неча ҳафта аввал карантин чоралари анча юмшатилганди.

«Ушбу провинция одамлар кириб-чиқиши учун очилганди, бироқ коронавирус тарқалиши йўқолишини кутиб, Уханни очишмаганди», — дейди Балицкий.

Унинг айтишича, ҳозир эпидемия сусайган. Ҳатто Ухань аэропортини очишга тайёрланишяпти. Бугун тунда, 8 апрелга ўтар кечаси соат 00:00да шаҳарнинг очилиши катта байрам қилинади.

«Барча кириб келувчилар синчковлик билан текширилмоқда, касаллик аломати топилганлар шифохонага, касали йўқлар эса махсус карантин зоналарига жўнатиляпти. Касаллик топилган 32 кишининг барчаси хитойликлар, улар Осиёдаги қўшни давлатлар, Европа ва АҚШдан қайтганлар», — қўшимча қилган мухбир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг