Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

74 ёшли аёл эгизакларни дунёга келтирди

74 ёшли аёл эгизакларни дунёга келтирди

Фото: Hindustan times

Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штати фуқароси 74 ёшида ЭКУ ёрдамида ҳомиладор бўлди ва икки қизалоқни дунёга келтирди, деб ёзади Hindustan Times.

Шифохона директорининг сўзларига кўра, Эрраматти Мангаямма қизалоқларини Кесар кесиш усулида дунёга келтирган.

«Операция силлиқ кечди. Она ҳам, чақалоқлар ҳам соғлом. Ҳеч қандай асорат йўқ. Фақат она охирги бир неча соатлик стрессдан чиқиши учун интенсив терапия бўлимига юборилди», — дейди у.

Мангаямма болаларини эмиза олмайди — улар донор сутидан озиқлантирилади.

Директорнинг айтишича, кекса аёл диабет ва гипертензия сингари муаммолардан фориғлиги учун ҳам ҳаммаси осон кечган.

Мангаямма ва унинг турмуш ўртоғи Рая Рао (ҳозир 80 ёшда) 1962 йил 22 март куни турмуш қуришган. Улар 57 йил мобайнида болали бўлишга уринишган. Бироқ сунъий уруғлантириш шарофати билангина 74 ёшли аёл шу йилнинг январь ойида ҳомиладор бўлишга эришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг