Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Арисдаги портлашларда ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сони маълум қилинди

Арисдаги портлашларда ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сони маълум қилинди

Фото: «Google.com»

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати томонидан Арис шаҳридаги портлашлар натижасида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сони маълум қилинди.

Айни вақтда касалхоналарда 50 бемор қолмоқда. Тўрт нафар оғир яраланганлар Нур-Султон ва Олма-Ота шаҳарларига юборилган.

Умумий ҳисобда 409 нафар инсон портлашлардан жабр кўриб, тиббиёт муассасаларига мурожаат қилган. Улардан 329 кишига тиббий ёрдам кўрсатилган бўлса, 80 нафари касалхонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, 24 июнда Арис шаҳри яқинида жойлашган қурол-яроғ омборида ёнғин келиб чиққан ва ўқ-дорилар портлай бошлаган эди. Портлашлар натижасида 3 киши ҳалок бўлган. Шаҳар аҳолиси эса эвакуация қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг