Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2019 йилнинг энг омадли ва омадсиз миллиардерлари кимлар?

2019 йилнинг энг омадли ва омадсиз миллиардерлари кимлар?

Фото: «Medium.com»

2019 йил натижаларини муқояса қилган «Forbes» журнали энг омадли ва омадсиз миллиардерлар рўйхатини эълон қилди.

«Муваффақиятлилар» рейтингини сайёрамизнинг учинчи бой инсони — Бернар Арно бошқармоқда. Якунига етаётган 2019 йилда француз тадбиркорининг бойлигига 40 миллиард доллар қўшилди ва унинг жами бойлиги 100 миллиард доллардан ошди.

Бернар Арно. Фото: «Trust.ua»

«Facebook» асосчиси Марк Цукерберг 2-ўринда: унинг бойлиги 22,1 миллиард долларга кўпайди. Энг омадли бойлар рейтинги учлигини «Inditex» асосчиси ва раҳбари, йирик дўконлар тармоғи соҳиби Амансио Ортега ёпиб берди: у қўшимча 17,3 миллиард долларли бўлди.

Энди «омадсизлар» ҳақида. «Amazon» асосчиси ва раҳбари Жефф Безос учун 2019 йил хайрли келмади, хотини билан ажрашди, экспертлар айни шу оилавий инқироз оқибатида миллиардер 13,1 миллиард йўқотганини таъкидлашган.

Жефф Безос собиқ хотини Маккензи Безос билан. Фото: «Insider»

Ҳиндистонлик саховатпеша инсон, «Wipro Limited» технокомпанияси раҳбари Азим Премжи ундан ҳам кўп — 14,1 миллиард доллар йўқотди. Азим Премжининг қанчалик қўли очиқ инсон эканини мана бу ҳаволадан ҳам билиб олишингиз мумкин.

Унинг ватандоши «Essel Group» медиаконгломерати бошлиғи Субҳаш Чандра эса $3,4 миллиардидан айрилди — учинчи ўрин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг