Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2018 йилда энг кўп баланд бино қурган мамлакатлар аниқланди

2018 йилда энг кўп баланд бино қурган мамлакатлар аниқланди

Фото: «Prian»

Баланд иншоотлар ва урбанистика бўйича кенгаш — CTBUH 2018 йилда баландлиги 200 метрдан юқори бинолар энг кўп қурилган мамлакатларни аниқлади.

Хитой бу рейтингда етакчи, мамлакатда ана шундай осмонўпарларнинг 88 таси қурилди. Буларнинг умумий баландлиги 21 556 метрга етади.

Кейинги ўринда — АҚШ, умумий узунлиги 3 343 метрли 13 та иншоот. Учинчи ўринда БАА бўлиб, амирликларда «устма-уст қўйилса» 2 665 метр чиқувчи 10 та осмонўпар бино қуриб битказилди. Дарвоқе, Дубай яқинда қурилиш лойиҳалари ҳажми бўйича жаҳонда етакчи шаҳар дея эътироф этилди.

«Citic Tower»

2018 йилнинг энг баланд биноси Хитойда тикланди. Пекиндаги «Citic Tower» офис минорасининг баландлиги — 528 метр.  

2018 йилда жаҳон бўйича жами 1478 та осмонўпар бино қуриб битказилган.

Осмонўпар бинолар қуришда етакчи мамлакатлар (2018 й.)

  1. Хитой
  2. АҚШ
  3. БАА
  4. Малайзия
  5. Индонезия
  6. Таиланд
  7. Жанубий Корея
  8. Колумбия
  9. Кувайт
  10. Канада
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг