Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Юлдузлар ёмғири»: Япония фазовий томоша кўрсатади

«Юлдузлар ёмғири»: Япония фазовий томоша кўрсатади

Фото: JAXA

Бугун, 18 январь куни Япония аэрокосмик агентлиги (JAXA) бортига еттита йўлдош ортилган «Эпсилон-4» ракета-ташувчисини фазога учирди. Ракетага Япония жануби-ғарбида жойлашган Утиноура космодромида старт берилди.

Старт муваффақиятли амалга ошгани, еттита йўлдош орбитага олиб чиқилгани ҳақида хабар берилган.

Таъкидлаш керакки, мана йўлдошлардан бири сунъий метеорит ёмғири яратиш имкониятини текшириш учун мўлжалланган. Йўлдошга 400 дона металл шар жойланган бўлиб, улар Ер атмосферасига кирганида ёниб, «қулаётган юлдузлар» эффектини ҳосил қилади.

«Юлдузлар ёмири»ни 2020 йилнинг баҳорида томоша қилиш мумкин — JAXA агентлиги бу ҳақда ўз сайтида хабар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг