Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бир миллион дастурчи» катта драйвер бўлади мамлакат ривожланишига» — Шавкат Мирзиёев

«Бир миллион дастурчи» катта драйвер бўлади мамлакат ривожланишига» — Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномасини тақдим этмоқда. Ушбу нуфузли анжуман Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтяпти.

Унда президент ўз соҳасини рақамлаштиришга жиддий қарамаган раҳбарларнинг ҳаммаси лавозимидан кетишини маълум қилди.

«Тошкентда IT-парк ташкил қилдик. У бир йилдаёқ ўз самарасини кўрсата бошлади. IT-парклар Нукус, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Гулистон ва Урганч шаҳарларида ҳам ташкил этилади.

Билимли ёшларимизга шароит яратиб бермасак, улар хорижга чиқиб кетади.

Биз «Бир миллион дастурчи» лойиҳасини амалга оширишни бошладик. Бу катта маррра. Лекин биз ҳамкорлар билан келишиб олдик, дастур ҳам, пул ҳам бор. Шуни амалга оширсак, яқин 3-4 йил ичида жуда кўп нарса ўзгаради.

Тасаввур қилинг, бир миллион дастурчи барча соҳага кириб боради ва рақамли иқтисодиётнинг ривожланишига катта ҳисса қўшади. Бу — катта драйвер бўлади мамлакат ривожланишига. Биз ҳеч қачон бундай катта марра олмаганмиз», деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг