Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Японлар 18 метрли роботни ҳаракатга келтиришди (видео)

Японлар 18 метрли роботни ҳаракатга келтиришди (видео)

Фото: «Twitter.com»

Баҳайбат робот Япониянинг Иокогама шаҳрида вужудга келди. Унинг бўйи 18 метрга етади. Робот бош ва қўл-оёқларини қимирлата олади.

Робот қурилиши 2020 йил бошида бошланганди. Уни улкан роботларга бағишланган «Gundam Factory Yokohama» кўнгилочар музей-боғи учун яратишди. Парк июль ойида очилиши режалаштирилганди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли октябрнинг бошига кўчирилганди. Кейин эса номаълум муддатга қолдирилди. У йил давомида очилиши кутилмоқда. «Gundam» паркнинг асосий диққатга сазовор жойига айланади. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, бу — битта робот эмас, балки одамлар томонидан бошқариладиган роботлар жамланмаси.

Ишлаб чиқарувчилар ўз ихтироларини аллақачон синовдан ўтказишди. Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган кадрларда роботнинг ҳаракатланишини кўриш мумкин. У бошини буради, қўлларини силкитади ва оёқлари билан қадам ташлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг