Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Японияда 8K форматдаги телеузатиш бошланди

Японияда 8K форматдаги телеузатиш бошланди

Фото: «Mediasat»

«REGNUM» АА хабар беришича, Япониянинг «NHK» телеканали 2018 йил 1 декабридан бошлаб 8К форматда йўлдошли телетрансляцияларни бошлади.

8K формат бу — 7680×4320 (33,2 мегапиксел) ўлчамдаги тасвир. Таққослаш учун, HDTV тасвири 0,9 мегапикселга тенг. Фарқ, сезган бўлсангиз, жуда катта.

Стэнли Кубрикнинг «2001 йил: Космик одиссея»си япон телевидениесида эфирга узатилган «саккизинчи формат»даги илк фильм бўлди. «Warner Bros» кинокомпанияси «NHK» буюртмаси асосида фильмнинг 70 миллиметрлик негативини керакли ўлчамга мослаб сканерлаб берди.

Ноябрь ойида NASA фазовий агентлиги халқаро космик станцияда 8K форматдаги видеони олган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг