Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япония кўмагида бир қатор лойиҳалар амалга оширилади

Япония кўмагида бир қатор лойиҳалар амалга оширилади

Япония халқаро ҳамкорлик банки (JIBC) ва «Sumitomo Mitsui Banking Corporation» (SMBC) банки иштирокида бир қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, қуйидаги лойиҳаларни бажаришга розилик берилмоқда:

  • «Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказини яратиш (Дата-марказ);
  • «Ўзбектелеком» АКнинг халқаро пакетли каммутация марказларини кенгайтириш»;
  • «Ўзбектелеком» АК телекоммуникация транспорт тармоғи ва маълумотларни узатиш тармоғини кенгайтириш» лойиҳалари.

Қайд этилишича, кредитлар тегишлилигича 6 ҳамда 10 йил муддатга япон иенасида тақдим этилади.

Шунингдек, кредитларни қайтариш, фоизлар комиссиялар ва улар бўйича бошқа харажатлар «Ўзбектелеком» АКнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга ошириш кўзда тутилган.

Қарор лойиҳаси билан танишиш, фикр ва мулоҳазаларни билдириш жорий йилнинг 13 июнига қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг