Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япония киберхавфсизлик вазири Ёситака Сакурада компьютерни тушунмас экан...

Япония киберхавфсизлик вазири Ёситака Сакурада компьютерни тушунмас экан...

Фото: «The Guardian»

«The Guardian»нинг ёзишича, Япония парламентининг 14 ноябрь куни бўлиб ўтган мажлисида Сакурададан АЭС ходимлари ҳам USB-флешкаларни ишлатишадими, деб сўрашди, у эса билмайман, чунки компьютердан фойдаланмаганман деди...

Вазир ўзини шундай оқлаган: ёшлигида кўп ишлагани учун компьютерни ўрганишга вақт тополмаган, кейин эса хизмат пиллапояларида юқорилаб кетиб, қўл остидагиларга кўрсатма бериш билан банд бўлган...

Энди мухолифат вазирни истеъфога чиқаришни талаб қиляпти: «Мамлакатимиз киберхавфсизлигини компьютерни тушунмаган одамга ишониб ўтирибмизми?!».

«Ишониш қийин, компьютерни ушлаб кўрмаган одам киберхавфсизлик сиёсатига масъул бўлса-я!» — деди мухолифатчи депутат Масато Имаи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг