Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Япония элчиси Ўзбекистон бозорига қизиқиш ортиб бораётганини қайд этди

Япония элчиси Ўзбекистон бозорига қизиқиш ортиб бораётганини қайд этди

Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов Япониянинг Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Ёшинори Фужияма билан учрашди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Учрашув давомида вазир элчини табриклаб, юксак ва масъулиятли ишида муваффақият тилаган.

Ёшинори Фужияма Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳаси ривожига қаратилаётган катта эътибор ва интилишни алоҳида таъкидлаб, икки мамлакатни бирлаштириб турувчи омилларни санаркан, Ўзбекистон бозорига қизиқиш тобора ортиб бораётганини қайд этган.

Учрашув чоғида ахборот технологиялари, технопарклар ва инновация марказларини ривожлантириш ҳамда бошқариш, IT-таълим ва телетиббиётнинг энг янги технологияларини жорий этиш масалаларининг жорий ҳолати ва келгусидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳаракатлар режаси бўйича фикр алмашилди.

Томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Япония ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Учрашув давомида икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ масалаларида тажриба алмашиш, ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг