Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япония банкининг Ўзбекистондаги лойиҳалари портфели кенгайтирилади

Япония банкининг Ўзбекистондаги лойиҳалари портфели кенгайтирилади

Фото: «Mitc.uz»

Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Японияга ташрифи доирасида Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Mitc.uz»

Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва ахборот технологиялари соҳасида ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳаларнинг истиқболлари муҳокама қилинган.

Муҳокамада Ўзбекистонда ахборот технологиялари ва бошқа соҳалардаги йирик лойиҳаларда япон инвесторларининг иштирок этиши, уларнинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш борасида ҳам сўз борган.

Шунингдек, ўзаро амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ҳолати билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилиниб, JBICнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари портфелини янада кенгайтириш йўллари ишлаб чиқилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг