Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янгибозорда Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди. Унда Инҳа ва ТАТУ битирувчилари дарс беришмоқда

Янгибозорда Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди. Унда Инҳа ва ТАТУ битирувчилари дарс беришмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Президент томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг учинчиси доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида аҳоли ва ёшлар учун Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилмоқда. Бугунги кунга қадар республика бўйича 24 та шундай марказлар фаолият кўрсатмоқда.

Фото: «Xabar.uz»

Навбатдаги ўқув маркази Хоразм вилояти, Янгибозор туманида очилди. Маросимда АКТ вазири Шуҳрат Содиқов ва Янгибозор тумани ҳокими Ўктам Машарипов иштирок этди.

Фото: «Xabar.uz»

— Ўйлаймизки, маҳаллий ҳокимликлар жорий йилда вилоятнинг барча ҳудудларида Рақамли технологиялар ўқув марказларини ташкил этишда ҳар томонлама кўмакдош бўладилар, — деди Шуҳрат Содиқов. — Мазкур ўқув маркази туман ёшлари учун муносиб туҳфа бўлиб, келгусида ёшларнинг қадрдон масканларига айланади.

Фото: «Xabar.uz»

Ўқув марказини ташкил этиш учун «Ўзбектелеком» АК Хоразм филиалига қарашли бўш турган бино танлаб олиниб, туман ҳокимлиги кўмагида тўлиқ таъмирдан чиқарилди ва замонавий компьютер технологиялари, робототехника жиҳозлари, киберспорт ўйинлари ускуналари ҳамда бошқа энг сўнгги русумдаги техника воситалари билан жиҳозланди.

Фото: «Xabar.uz»

Келгусида туман ёшлари ушбу ўқув марказида ахборот технологиялари, дастурлаш соҳаларида инновацион ишланмалар яратиш, стартап лойиҳаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланадилар.

Ушбу ўқув марказининг ишга туширилиши натижасида туман ёшларининг мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган «Бир миллион ўзбек дастурчиси» лойиҳасида фаол ва самарали иштирок этишларига имконият яратилади.

Фото: «Xabar.uz»

Келгусида марказда туманнинг 5000 нафардан ортиқ ёшларини қамраб олиш орқали уларни замонавий рақамли технологиялар соҳасида ўқитиш режалаштирилган.

Эътиборлиси, янги очилган марказда Тошкентдаги Инҳа университети ва Тошкент ахборот технологиялари университетининг битирувчилари дарс беришмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг