Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хоразмнинг икки туманида IT-марказлар ташкил этилди

Хоразмнинг икки туманида IT-марказлар ташкил этилди

Фото: Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Хоразм вилоятинг Ҳазорасп ва Тупроққалъа туманларида Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилди.

Бунга қадар 3-ташаббус доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Хоразм вилоятида 2019 йилда Хива шаҳрида ҳамда 2020 йилда Гурлан, Янгибозор, Боғот туманларида жами тўртта Рақамли технологиялар ўқув марказлари очилган эди. Ўтган давр мобайнида ўқув марказларга дастурлаш асослари, компютер саводхонлиги ва компютер графикаси йўналишлари бўйича 500 нафардан ортиқ ёшлар жалб этилиб, 200 нафардан ортиқ ёшлар ўқув курсларни муваффақиятли тамомлади ва уларга сертификатлар топширилди.

«Ўзбектелеком» АК Хоразм вилояти филиали Ҳазорасп тумани телекоммуникация боғламаси маъмурий биносида ташкил этилган марказнинг очилишида АКТ вазири ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошев, вазирликнинг Xoразм вилояти бошқармаси бошлиғи З.Каримов ва туман ҳокими Ў.Машариповлар иштирок этдилар.

Ушбу ўқув маркази замонавий компьютерлар ва зарур жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, унда ёшларга ахборот технологиялари, дастурлаш, робототехника ва электрон тижорат соҳасида инновацион тадбиркорлик йўналишида ўқув курслари ўтказилади.

Ушбу марказда таълим олувчилар босқичма-босқич ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малакали мутахассислар сифатида тайёрланади.

Вилоятнинг Тупроққалъа туманидаги марказнинг очилиш маросимида ҳам АКТ вазирининг ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошев қатнашди.

Марказда кўркам ва шинам хоналар ташкиллаштирилган, замонавий компютер жиҳозлари билан таъминланди.



Мазкур марказда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар компютер саводхонлиги бўйича бепул ўқитилади ва курсларни муваффақиятли тугатганларга сертификатлар берилади. Марказ ахборот-коммуникация технологиялари ўқув маркази, робототехника ўқув маркази ва киберспорт йўналишларидан ташкил топган.

Шунингдек, мазкур марказда тумандаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакаларини ошириш режалаштирилган.

Ҳозирги кунда Хоразм вилояти бўйича «Бир миллион дастурчилар» платформасида 3 018 дан ёш йигит-қизлар рўйхатдан ўтган бўлиб, 178 нафар ёшлар курсни тугатиб, сертификатларга эга бўлишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг