Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хонқа ва Шовот намуна сифатида танланди

Хонқа ва Шовот намуна сифатида танланди

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги

Рақамли технологияларни жорий этиш бўйича Хонқа ва Шовот туманлари намуна сифатида танлаб олинди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёев топшириғи асосида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбарияти Хоразм вилоятига ташриф буюрган.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Содиқов ҳамда вилоят ҳокими Ф.Эрманов Хоразм вилояти ҳудудида рақамли технологияларни жорий этиш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.

Муҳокамалар натижасида Хоразм вилоятининг Хонқа ва Шовот туманлари рақамли технологияларни жорий этиш бўйича намуна сифатида танлаб олинди.

Танлаб олинган Хонқа ва Шовот туманларида рақамли технологияларни жорий этиш бўйича Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вилоятдаги тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда Йўл харитаси ишлаб чиқилмоқда.

Йўл харитада 2020 йилда ҳамда 2021 йил 1-чорак давомида Хонқа ва Шовот туманларида қишлоқ ва сув хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш, коммунал ва бошқа соҳаларда рақамли технологияларни кенг жорий этиш масалалари кўзда тутилган.

Келгусида вилоятда тегишли соҳаларида замонавий ахборот технологиялари ва рақамли технологияларни қўллаш орқали иқтисодиётни янада ривожлантириш ҳамда аҳолига қулай шарт-шароитларни яратилишини таъминлашга эришилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг