Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойнинг «Чанъэ-5» зонди Ойга қўнди

Хитойнинг «Чанъэ-5» зонди Ойга қўнди

Фото: «Global Look Press/Xinhua»

Хитойнинг «Чанъэ-5» аппарати 1 декабрь куни тупроқ намуналари ва маълумотлар тўплаш учун Ойнинг белгиланган ҳудудига муваффақиятли қўнди. Бу ҳақда Хитой миллий космик бошқармаси (CNSA) хабар берди.

Таъкидланишича, зонд Ойнинг кўринадиган томонига қўндирилган.

24 ноябрь куни Хитойнинг «Чанчжэн-5» ракетаси ортга қайтувчи «Чанъэ-5» аппарати билан Хайнань оролидаги космодромдан учирилганди.

Аппарат Ойдаги тупроқ намуналарини тўплагач, уларни олиб Ерга қайтиши керак. Миссия 23 кунга мўлжалланган.

Аппарат Ерга 2 килоча реголит олиб келиши кутилмоқда. Операция муваффақиятли чиқса, Хитой Собиқ Иттифоқ ва АҚШдан сўнг бундай миссияни амалга оширган учинчи мамлакатга айланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг