Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда почта индексларидан воз кечишмоқчи...

Хитойда почта индексларидан воз кечишмоқчи...

Фото: «VCG»

Хитойда поста индексларидан воз кечишмоқчи. 2D дан 3D га ўтиш фурсати етди, дейишмоқда.

Янги тизим жойлашувни аниқлаш учун иккита коддан фойдаланади: биринчиси оддий (эслаб қолиш осон бўлиши учун), икинчиси — юқори аниқликка эга махсус код (афтидан, биринчиси иккинчисига ҳавола вазифасини ўтайди).

Ҳар бир киши локацияга қараб (масалан, уйига, ишхонасига ва ҳ.о.) бунақа код-индекслардан бир нечтасини ўзи ясаб олаверади ва уларни манзили ва индекси ўрнига ишлатади.

Бунга ўхшаш тизим шу пайтгача ҳарбийлар томонидан ишлатилаётганди.

Янги код-индекслар тизими Хитойдаги барча почта ва курьерлик компаниялари учун умумий бўлади. Мақсад эса почтани етказиш тезлигини ошириш ва аксинча, қийматини пасайтиришдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг