Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Харидоргир «Galaxy A50» ҳам арзонлаша бошлади

Харидоргир «Galaxy A50» ҳам арзонлаша бошлади

Фото: «Deskgram»

«Samsung» компанияси янгиланган «Galaxy A» туркумининг илк смартфонларини тақдим этганидан атиги икки ойгина вақт ўтиб, уларнинг «кичик» вакиллари нархлари тушира бошлаган эди. Энди эса арзонлашув янги – «Galaxy A50» моделига ҳам етиб келди, деб хабар бермоқда «Терабайт».

Кутилганидек, бу смартфоннинг арзонлашуви ҳам Ҳиндистон бозоридан бошланди. Ҳозирда «Galaxy A50» моделининг стандарт – 4 ГБлик тезкор ва 64 ГБлик ички хотирага эга варианти 22 долларга арзонлади. Энди ҳиндистонликлар уни атиги 267 АҚШ долларига тенг нархда харид қилишлари мумкин.

«Galaxy A50» смартфонининг «катта», яъни 6/64 гигабайтлик хотира билан таъминланган вариантининг нархи эса яхшигина – 36 долларга пасайди. Яъни, эндиликда Ҳиндистонда уни 310 долларга олиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг