Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хакерлар «iPhone»да ўчириб юборилган фотоларни тиклашни ўрганишди

Хакерлар «iPhone»да ўчириб юборилган фотоларни тиклашни ўрганишди

Фото: NEWS.ru

«Apple» компанияси хитойлик хакерлар Ричард Чжу ва Амат Камни «iPhone X»даги жиддий дарзни топишгани учун 50 минг доллар билан мукофотлади.

«Айфон»ни бузиш учун икковлон «iPhone X» ва «iOS 12.1» амалий тизимидан фойдаланишди. Тизимга кириш учун «Safari» браузери ва махсус созланган Wi-Fi уланиш нуқтасини ишга солишди. Тизимни бузиб кирган хакерлар тикланмас қилиб ўчириб юборилган фотосуратларга дуч келишди.

Албатта, хакернинг хакердан фарқи бор. Осиёлик мутахассислар муаммодан мўмай даромад қилишса ҳам бўларди, бироқ улар тўппа-тўғри компанияга чиқишди. «Apple» фурсатни бой бермай нуқсонни тўғрилаб қўйди, «халоскорлар»ни ҳам тақдирлашни унутмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг