Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Хabar.uz» SEO/CMM хизмати бўйича тендер танлови эълон қилади

«Хabar.uz» SEO/CMM хизмати бўйича тендер танлови эълон қилади

«Хabar.uz»  ахборот-таҳлилий портали ўзининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларига (ўзбек ва рус тилида) SEO/CMM хизмати бўйича тендер танлови эълон қилади.

Танлов шартлари:

  • Бир кун давомида хabar.uz сайтининг ўзбек тилидаги камида 40 та xабарини дизайн қилиш ва ижтимоий тармоқлар (Facebook, Instagram, Telegram, Twitter, Odnoklassniki)га жойлаштириш;
  • Бир кун давомида хabar.uz сайтининг рус тилидаги камида 20 та xабарини дизайн қилиш ва ижтимоий тармоқлар (Facebook, Instagram, Telegram, Twitter, Odnoklassniki)га жойлаштириш;
  • Бир ой давомида хabar.uz сайти ўзбек тилидаги камида 20 та xабарни ижтимоий тармоқларда (Facebook, Instagram, Telegram) пуллик реклама xизмати асосида тарғиб килиш;
  • Бир ой давомида хabar.uz сайти рус тилидаги камида 5 та xабарни ижтимоий тармоқларда (Facebook, Instagram, Telegram) пуллик реклама xизмати асосида тарғиб килиш;
  • Лойиҳа учун камида 1 нафар график дизайнер, 1 нафар СММ менежер бириктириш;
  • Лойиҳа учун SEO/CMM хизмати кўрсатиш вақтини эрталаб соат 7:00 дан тунги 01:00 гача (дам олиш ва байрам кунларисиз) таъминлаб бериш;

Лойиҳа муддати 6 ой.

Танлов 2019 йилнинг 5 июлигача давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг