Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Vivo» кучли селфи-камерали смартфонини тақдим этди

«Vivo» кучли селфи-камерали смартфонини тақдим этди

Фото: «Gizmochina»

«Vivo» бренди остида янги — «V15» смартфони чиқарилди. Қурилманинг диагонали 6,53-дюймли (1080x2340) дисплейи 2,5D «Gorilla Glass 5» ойнаси билан ҳимояланган.

Худди «Pro» моделидаги сингари, янги смартфонда ҳам селфи-камера сурилувчи махсус модулда жойлашган. Унинг юқори сифатли сурат олиш имконияти жуда юқори — 32 Мп.

Фото: «Onliner.by»

«V15» смартфони «Helio P70» процессорида ишлайди, оператив хотираси — 6 ГБ, ички хотираси — 128 ГБ.

Смартфоннинг асосий камераси учта — 12+8+5 мегапикселли камералардан иборат.

Аккумулятори анча вақтга етади — 4000 мАс, қурилма «Android 9.0» амалий тизимида ишлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг