Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Википедия»да Ўзбекистон ОТМларининг саҳифалари пайдо бўлади

«Википедия»да Ўзбекистон ОТМларининг саҳифалари пайдо бўлади

Скрин: «uz.wikipedia.org»

Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари «Википедия»да ўз саҳифасини очади ва уни 3 тилда (ўзбек, рус, инглиз) янгилаб боради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари томонидан имзолаган ва барча ОТМ ректорлари ва филиаллар директорларига юборилган хатга кўра, мазкур топшириқнинг ижро муддати 2019 йил 20 февраль этиб белгиланган.

Маълум бўлишича, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган илова ижросини таъминлаш мақсадида «Википедия» интернет-энциклопедиясини Ўзбекистон тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдириш, шунингдек, «Википедия»нинг ўзбек тилидаги версияси мундарижасини бойитиш бўйича вазирлик ва идораларнинг қўшма режаси тасдиқланган.

«Википедия» интернет-энциклопедиясида 2019 йил 12 январь ҳолатига кўра, ўзбек тилидаги мақолалар сони 130 252тани ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг