Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Узоқ кутилган «Nokia 6.1 Plus» тақдим қилинди

Узоқ кутилган «Nokia 6.1 Plus» тақдим қилинди

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Ниҳоят, узоқ кутилган ва кўп гапирилган «Nokia 6.1 Plus» смартфони жамоатчилик эътиборига расман тақдим қилинди, деб хабар бермоқда «Терабайт».

«Nokia 6.1 Plus» смартфони яқиндагина Хитойда тақдим қилинган ва Хитой учун мўлжалланган «Nokia X6» моделининг халқаро талқини ҳисобланади. Компания муҳандислари нима сабабдандир халқаро талқиндаги версиянинг хотира сиғимини қисқартиришга қарор қилганлар. Натижада, «Nokia 6.1 Plus» 4 гигабайтли оператив ҳамда 64 гигабайтли доимий хотирага эга бўлган.

Қувонарли томони эса, янги мобил алоқа воситаси «Android One» операцион тизими бошқаруви остида фаолият кўрсатади. Яъни, «тоза» Android 8.1 Oreo мунтазам равишда энг сўнгги дастурий янгиланишларни олиб туради.

«Nokia 6.1 Plus» модели 5,8 дюймли, 2280 х 1080 пиксел сиғимли, юқори қисмида кесиқли, «Gorilla Glass 3» ҳимоя шишали дисплей билан таъминланган.

Девайсда ўртача имкониятли «Qualcomm Snapdragon 636» чипсети самарадорлик учун масъул.

Юқорида таъкидлангани каби, гаджет 4 Гб оператив хотира ҳамда 64 Гб доимий хотира билан таъминланган. Гибрид бўлмачага битта қўшимча хотира картаси қўйиб доимий хотирани кенгайтириш ёки иккита сим-карта қўйса бўлади.

Бош камера қўш сенсорли: 16 Мп (f/2.0) ҳамда 5 Мп (f/2.4) камера модулларига «сунъий ақл» технологияси жорий қилинган. 16 мегапикселли селфи-камера (f/2.0) ҳам «ақлли» ва яхши сурат олишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, «Nokia 6.1 Plus» модели учун ток сиғими 3060 мА соат бўлган аккумулятор танланган. Бу аккумулятор тезкор қувват олади.

NFC модули, бахтга қарши йўқ.

Смартфон ўлчамлари: 147,2 x 71 x 8,59 мм, вазни – 151 грамм.

«Nokia 6.1 Plus» смартфони қора ҳамда оқ корпусларда 24 июлдан сотувга чиқарилади. Баҳоси: $292 доллар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг